Ижтимоий тармоқларда электр энергияси истеъмоли 200 кВт/соатдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 сўм эмас, 540 сўм тўланиши бўйича ёлғон маълумотлар тарқалмоқда, дея хабар қилди Энергетика вазирлиги. Лимитдан ошгандаги қўшимча тўлов миқдори аҳолига эмас, тадбиркорларга камайган.
Энергетика вазири электр энергияси учун киритилган 200 киловаттлик норма оширилиши кутилмаётганини айтди. «200 кВтлик норма ошириш учун эмас, таҳлил қилиб, барчасини ўрганиб, истеъмол ва меъёрлардан келиб чиқиб киритилган», — деди Жўрабек Мирзамаҳмудов.
«Ўзсувтаъминот» вакили Ўзбекистонда ичимлик суви учун ҳам ижтимоий норма йўлга қўйилиши ҳақида гап-сўзларга муносабат билдирди. Унга кўра, ҳам сув захираси, ҳам сувни тежаш нуқтаи назаридан яқин келажакда бундай режа йўқ. «Ҳозирча қандайдир лимит қўйишга ҳеч қандай эҳтиёж мавжуд эмас», — деди у.
Энергетика вазирлиги яқин истиқболда электр энергияси учун ойлик 200 кВт соатгача бўлган базавий меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмас дея таъкидлади. Вазирлик маълум қилишича, июнь ойида 71 фоиз аҳоли 200 кВтгача электр энергияси истеъмол қилган.
Тармоқларда истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналари истеъмолни ижтимоий норма доирасида нотўғри ҳисоблаётгани ҳақидаги шикоятлари тарқалмоқда. ҲЭТ нима учун бундай бўлаётганини тушунтирди.
Интернетда истеъмолчиларнинг электр ҳисоблагичлар ишлатилган электр энергиясини ошириб кўрсатаётгани ёки ижтимоий меъёр доирасида нотўғри тўловлар олаётгани ҳақидаги шикоятлари тарқалмоқда. Рақобат қўмитаси томонидан ана шундай муаммоларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.
Қатор ҳудудлар аҳолиси газ билан таъминланмаган ва қишда электрдан иситиш учун фойдаланишга мажбур бўлмоқда, деди депутат Дониёр Ғаниев. У ҳукуматдан қишки давр учун ижтимоий нормани (ҳозир ойига 200 кВт/соат) оширишни сўради. Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров масалани ўрганишга ваъда берди.
«Газета.uz» оширилган тарифлар бўйича газ ва электр энергияси харажатлари қандай ўзгаришини ҳисоблаб чиқди. Шунингдек, ҳукумат қандай чекловларни кўриб чиқаётгани, лимит доирасида ишлатилмаган свет ва газни жамғариш ҳамда эски тарифлар бўйича олдиндан тўлов қилиш мумкин ёки йўқлигини билиб олди.
1 июлдан электр энергия ва газ истеъмоли учун нархларни «ижтимоий норма» асосида белгилаш кутилмоқда. Муҳокамага эълон қилинган ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, амалдаги нархлар ошади. Шунингдек, белгиланган нормадан кўпроқ ишлатганлар ҳар бир қўшимча кВт соат электр энергия учун — 2 баравар, ҳар бир қўшимча куб метр газ учун эса — 5 баравар миқдорида тўлов қилади. Нархлар 2024−2025 йиллардан инфляция даражасига индексация қилинади, 2026 йилдан эса эркинлаштирилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг